02.11.2016 00:13 Бишкек 1228

Бошқасини босволди!?

Бугун Парламентимиз ўзининг учунчи ўқилишидаги Конституцияга ўзгартириш киритиш хақидаги референдумни 11 декабрда ўтказиш бўйича қонунни тасдиқлади. Бу қонунга 90 депутат ёқлаб овоз берди. Бу депутатлар корпусининг 3дан икки қисми деганидир. Овоз бериш ҳам кулгули ҳолатларсиз ўтмади.

Овоз беришдан аввал  «Онугуу-Прогресс» партиясининг раҳбари Бақит Торобаев ўз фракцияси бутун таркиби билан ушбу қонунга қарши овоз беради деб барчани ишонтирганди. Бироқ кейин ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Ё унга «Мафия отаси» фильмидай «у рад этолмайдиган таклиф»ни суниш қилишди, ёки у ўз фракциясини нималарга қодир эканини яхши билмайди.
Ғаройиб ишларнинг каттаси «Ата - Мекен» партиясининг лидери, Конституцияга ўзгартиришлар киритишга астойдил қарши бўлган Омурбек Текебаев билан содир бўлди. У «ха» деган тугмачани босганди! Босишга босволиб, натижани таблода кўрдида, мен тугмани босишда адашдим, мен қарши овоз бермоқчи эдим, деб қичқира бошлади. Унинг бу сўзларига ишониш қийинов, ахир кимсан Текебаев Жогорку Кенгашда «афсонавий парламент» давридан бери ўтириб келади. Балким унга  бировлар девор ортида куф-суф амалини ишга солгандир?
Бундан бир неча кунлар олдин референдумнинг тақдирига алоқадор бўлган яна бир қарор ҳам О. Текебаевнинг номи билан боғлиқ эди. Парламент қўшмуаллифлардан бири О. Текебаев бўлган «Референдум хақида» янги қонунни қабул қилишга улгурган эди. Бу 11 декабрда бўладиган референдум хақида эмас, умуман ҚР референдумларни ўтказиш қоидалари бўйича қонун эди. Унда эса бир принципиал янгилик ҳам бор.
Илгариги қонун бўйича сайлов участкаларига умумий сайловчилар рўйхатидан 50 %дан кам эмас киши қатнашиши керак эди. Бу эса ўз-ўзидан бунингдек сайловларни рисоладек ўтказишни иложини йўқ қилиб қўйган эди. Эндиги янги қонунга кўра бу кўрсаткич 30%га тушурилди. Бизнинг республикамизда референдумга сайловчиларнинг 50%га яқини қатнашишини инобатга олсак, бу қонун яқин орада  бўладиган референдумни ўтишини янада аниқроқ қилиб қўйди.
Шундай қилиб Омурбек Текебаев ё билибми, ё билмайми Конституция бўйича янги референдумни ўтишига ўзининг хиссасини қўшиб қўйди. У сиёсатнинг қари тулкисидай бу фактларни ҳоҳлаган томонига ағдариб, сувдан қуруқ чиқиб кетадиган парламентнинг ягона устамони эди. Лекин бугунга келиб, унинг маневрлари учун майдон табора торайиб қолганга ўхшайди. Ўтган душанба кунида у «Ата - Мекен» партияси Бишкек шаҳри кенгаши сайловларига бормаслигини айтди. Ваҳоланки, унинг партиясининг пойтахт кенгашида ўз фракцияси бор эди. Омурбек Чиркешевич бу ҳолни хукумат босимининг таъсири деб тушунтирмоққа уринди. Лекин бунинг асосий сабаби бошқачага ўхшайди: у муҳолифатчиликни қойиллатаман деб, ўз сафдошларини ҳам анчагина қўрқитиб юбордиёв. Шунинг учун,  бира тўла вақтни бой бермаслик учун ортга чекинишни ўзига эп деб билди. Бундай шароитда ва бундай ички ҳаяжонда тугмачаларни алмаштириб қўйиши ҳам мумкинку-а ?!