12.12.2018 11:09 Ўзбекистон Республикаси Қарши шаҳар маданият ва туризм коллежи ўқитувчиси : Фароғат Хуррамова 2550

Абадий мухаббат тимсоли

Ҳиндистондаги-бобурийлар сулоласи даврига оид меъморий ёдгорлик Тожмаҳал Агра шаҳри яқинидаги Жамна дарёси бўйида. Шохжохон суюкли хотини Аржумандга ( Мумтоз Махал бегим,Мумтоз Бика Рауза номлари билан машҳур бўлган) атаб қурдирилган. Кейинчалик Шохжахоннинг ўзи ҳам шу ерга дафн қилинган.


Мақбара (лойиҳа меъмори уста Ахмад Лахори) турк меъмори Муҳаммад Исохон афанди бошчилигида бунёд этилган. Тожмаҳал Мурабба тархли, 3қаватли 5 гумбазли. Мармар супа устига қурилган тўртта бурчагидаги ингичка минораларнинг баландлиги 45 метр бўлиб мақбарага ўзгача хусн бағишлаган. Деворлари оқ мармар билан қопланган, турли рангдаги қимматбаҳо тошлар хақиқ марварид, садаф, қахрабо, зумрад, ёқут, фил суяги ва бошқалардан қадама нақшлар ишланган. Бош тарзи пештоқ равоқли. Мақбаранинг олд томонига икки қатор дарахтлар экилган, фавворали хавуз, гулзорлаштирилган узун йўлка бор. Зинапоялар билан мармар супага чиқиб, ўйма нақшли эшикдан мақбарага кирилади. Ўртадаги катта гумбазли хонада қора мармарли сағана Шриланка мамлакатидан келтириб ўрнатилган. Тожмаҳалнинг беқиёс  хусни боғнинг жанубий дарвозаси орқали кўзга яққол ташланади. Маҳобатли бино қурилишида нафақат Ҳиндистон, балки Ўрта Осиё, Эрон, Византия меъморларининг ўзига хос  услублари ҳам ўз ифодасини топган. Мақбара қурилишида ғишт терувчи қандаҳорлик Мухаммад Ханиф, мултонлик Мухаммад Сайид, минорада махаллий уста Исмоилхон Румий, Самарқандлик Мухаммад
Шариф, лаҳорлик Козимхонлар, ҳамда кўпгина наққош ва ҳаттотлар қаторида бухоролик Ота Муҳаммад ва Шукур наққошлар қатнашган. 1983-йилда Тожмаҳал ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон меъроси рўйхатига киритилди ва дунёнинг энг яхши сақланган қадимги ёдгорликларидан бирига айланди. Бу жойни кўриш учун ҳар йили Аграга беш миллионга яқин киши ташриф  буюради. Шулардан икки юз мингги Ҳиндистондан, қолганлари чет эл фуқаролари. Саёҳлар бу ерга октябрь, ноябрь ва февраль ойларида ташриф буюришади. Чунки бу пайтда Ҳиндистонда об-хаво бошқа пайтларга нисбатан совуқроқ бўлади. Дарвоқи Тожмаҳал дунёнинг етти мўжизасидан бирига
айланиши учун 100 млн киши овоз берган. Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида Тожимаҳалга ўхшаш Ҳумоюн мақбараси бор. Бу мақбара ҳам мухаббат рамзи ҳисобланади. Фақат бу мақбарани аёл киши, яъни Ҳумоюннинг рафиқаси Ҳамидабегим турмуш ўртоғи вафот этгандан сўнг унга бағишлаб қурдирган. Гарчанд Шоҳжаҳон Тожмаҳални шу мақбарага қараб қурдирган бўлса-да, у ҳақда кўпчилик билмайди. Тожмаҳални кўриш учун дунёнинг турли бурчакларидан келган
қарийб 20.000 та уста ва меъморлар тер тўкишган. Қурилиш ишлари 21 йил давом этган. Бу мақбаранинг ноёблиги унинг яна бир жиҳатига боғлиқ. Мақбара тонгда пуштиранг, кундузи оқ, тунда эса кумуш рангда товланади.
Тожмаҳалнинг ичига безак бериш учун Шоҳжаҳон Панжопдан яшма, Хитойдан нефрит ва биллур, Тибетдан феруза, Афғонистондан лияпис-лазурит, Шриланкадан ёқут, Арабистондан карнеол, Москвадан нақшли малахит тошларини келтирган. Аммо тошлар Мумтоз маҳал сағанасига ўйиб ўрнатилган каптар тухуми катталигида Кўхинур гавҳар тоши олдида ҳеч нарса эмасдек. Шохжаҳоннинг Мумтоз маҳалга дил изҳори 28 куб. метрли оқ мармарга ўйиб ёзилган. Бу муҳаббат тоши Деҳлидаги 70 метрли қутиб минордан ҳам баланд.
Бугунги кун маълумотларига қараганда, ҳозирда Тожимаҳалнинг деворлари ёрила бошлаган. Бунинг сабаби эса унинг ёнидан оқиб ўтаётган Жамна дарёсининг саёз бўлиб қолганидан дейишади.
Шуниндек, унинг ранги сарғая бошлаган. Уни асл ҳолига қайтариш учун ишчилар мунтазам равишда мақбарани махсус  оқ гел ёрдамида тозалаб туришади.
 
Бўлим мақолалари
29.03.2024
04.03.2024
26.01.2024 “МАМЛАКАТ УСТУНИ, ДАВЛАТ ТАЯНЧИ”
“...(Алишернинг) унвонларини бундай деб ёзар эдилар: “Ҳидоят соҳиби, шараф ва ҳурматнинг олий нуқтаси, дин ва давлат арбобларининг сараси, юрт ва миллат пешволарининг қуввати, хайрли ишларнинг ташаббускори, хайру эҳсон муассасаларига равнақ берувчи, салтанат устуни, подшоҳларни қўлидан етакловчи, султон давлатининг умиди ва ишончи, султоннинг яқин дўсти, ҳақиқат ва дин низоми Амир Алишер”. (Хондамирнинг “Равзат ус-сафо” асаридан).
21.11.2023
28.10.2023 Ўзини иймонли санаб, бошқани уялтирмоқчи бўлган “афғончи” чаламуллага
Илгари хабар берганимиздай, 16–20 октябрь кунлари Самарқанддаги «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтди...
14.08.2023
27.07.2022
27.07.2022 VI Конгресс иштирокчилари Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматининг маданий меросни асраб-авайлаб сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар
«Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро Конгресси иштирокчилари ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари Регистон майдонида якунловчи Декларацияни қабул қилдилар.
27.07.2022 VI Конгресс иштирокчилари Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматининг маданий меросни асраб-авайлаб сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар
«Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро Конгресси иштирокчилари ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари Регистон майдонида якунловчи Декларацияни қабул қилдилар.
26.07.2022 VI Конгресс иштирокчилари Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматининг маданий меросни асраб-авайлаб сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар
«Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро Конгресси иштирокчилари ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари Регистон майдонида якунловчи Декларацияни қабул қилдилар.