Янгиликлар
20.02.2016 Президент Ўш шахар мэрини қабул қилди
20 феврал куни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Ўш шахарр мэри Айтмамат Қадирбаевни қабул қилди. Бу хақда ҚР Президенти матбуот котибияти хабар қилди.
19.02.2016 Икки аскарга ўқ теккан, бири ҳалок бўлган
19 феврал куни ҚР Бош вазири Темир Сариев Норин ва Иссиқкўл вилоятларида иш сафари билан юриб, кечки пайт N ҳарбий қисмга келди. Бу жойда икки ҳарбий хизматчи бири оёғидан, иккинчиси бошидан яраланган. Бошидан яраланган аскар шу куни соат 10.50 жон таслим қилган.
18.02.2016 Шавкат Раҳмон яна Ўшда
18 февралда Ўш шаҳридаги Бобур номли Ўзбек мусиқий драма академик театрида йигиранчи аср шеъриятида ёрқин из қолдирган забардаст шоиримиз Шавкат Раҳмоннинг "Абадият оралаб" китоби тақдимоти бўлди.
18.02.2016 Ўзбекистон адиблари Ўш мэри ҳузурида
18 феврал, соат 17:00 да Иккинчи пойтахт мэри Айтмамат Қодирбаев Ўш шаҳридаги Заҳириддин Бобур номли театр биносида Ўзбекистоннинг етук адиблари журналист Аҳмаджон Мелибоев, икки эл ўғли -устоз шоир Турсунбой Адашбоев, профессор Қозоқбой Йўлдошев, Алишер Навоий номли Ўзбекистон миллий кутубхонаси маъсул ходими, таржимон, тарихчи Зуҳриддин Исомиддинов лар билан учрашди.
16.02.2016 Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараси оралиғида зилзила кузатилди
16 февралнинг соат 05:58 да ҚР МФАнинг сейсмология институтининг станциялари 4,5 балл атрофидаги ер силкинишини кузатган. Бу хақда ҚР фавқулотда ҳолатлар вазирлиги хабар қилади.
16.02.2016 Президент Алмазбек Атамбаев Хукуматга Ижтимоий жамғармага суғурта киримлари тарифини қайта кўриб чиқишни тайинлади
16 феврал куни Қирғизистон Республикаси Алмазбек Атамбаев Ижтимоий жамғарма раиси Мухаммадғолий Абулгазиевни қабул қилди. Юртбоши М.Абулгазиев билан давлат ижтимоий суғурталаш масалаларини муҳокама қилди. Бу хақда ҚР Президенти матбуот котибияти хабар берди.
15.02.2016 Бизнинг енгил саноатчиларимиз Москвада
16 феврал куни Москва (ВДНХ)да «Текстильлегпром»нинг 46 Федерал кўргазмаси асносида «Енгил саноатда Россия компанилари билан Қирғизистон ва Тожикистон ишлаб чиқарувчиларининг ҳамкорлиги»га бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтади.
14.02.2016 Ўш шаҳрида ҚСДК сиёсий партиясининг Конференцияси бўлиб ўтди
14 феврал куни Ўш вилояти ва шаҳри бўйича Қирғизистон социал-демократлар партиясининг Конференцияси бўлиб ўтди. Унда ҚСДПнинг йирик вакилларидан ЖК депутати А.А. Арапбаев, С.Ш. Жээнбеков, Рисбаев Р., Ўш шахар Кенгаши депутатлари, жамоат арбоблари Бўрибой Жўраев ва Арафатхон Олимжоновалар қатнашдилар.
13.02.2016 Юрт иқтисоди рақамларда
Иқтисодий ўсиш саноатдан ташқари деярли ҳамма иқтисодиёт секторларида таъминланди. Бу ҳақда кеча ҚР молия вазири Арзибек Кожоев Хукумат мажлисида маълум қилди.
12.02.2016 Бош вазир ўзи бош бошпанасини суғурталади
12 феврал куни ҚР Бош вазириТемир Сариев ўз уй-жойини Давлат суғурта ташкилотида суғурталади. Бу хақда хукуматнинг ахборот хизмати хабар қилади.
11.02.2016 Қирғизистонда уй-жойларни мажбурий суғурталаш қонуни кучга кирди
11 феврал куни Қирғизистонда уй-жойларни ёнғин ва табиий офатлардан мажбурий суғурталаш қонуни кучга кирди.
10.02.2016 ҚР хукумати Москва шаҳридаги ёнғинда ҳалок бўлган ҳамюртларимизни олиб келиш учун 700 минг сўм пул ажратди
10 феврал куни ҚР вице премьер министри Гулмира Кудайбердиева Москва шаҳрида 30 январда бўлган ёнғинда халок бўлганларни юртимизга олиб келиш борасидаги вазирлар маҳкамасидаги муҳокамасида : «ҚР хукумати Москва шаҳридаги ёнғинда ҳалок бўлган ҳамюртларимизни олиб келиш учун 700 минг сўм пул ажратди», -деб маълумот берди.
09.02.2016 Бишкек мэри истефога чиқди
9 феврал куни ҚР хукумат бошлиғи Темир Сариев Бишкек шаҳрининг мэри Қубоничбек Кулматовни ўз аризасига биноан истефога чиқарди
08.02.2016 Пуллар ҳавога учдими?!
Охирги йилларда ҚР давлат маҳкамаларини информатизация қилишга 2 миллиард сўм харажатланган
08.02.2016 Бошпана муаммоси ечиладими?!
Уй сотиб олиш учун ўрта ҳол қирғизистонлик оила 21 йил ишлаши керак
08.02.2016 Депутат аёллар тренинги
8 феврал куни Ўш шахар мэрияси биносида IRI ташкилоти молиялаштирган 2016 йилги маҳаллий кенгашлар депутатлигига аёллар номзодини қўллаш борасида тренинг машғулотлари бўлиб ўтди
06.02.2016 Ҳалокат бўсағасида
Ўш шаҳри ва Ўш вилоятида Қирғизистондаги учдан бир ВИЧ инфекциясини ташувчилари яшайдилар
05.02.2016 Қирғизистон Бош вазири Темир Сариев бир кунлик иш сафари билан Ўш вилоятида
5 феврал куни Қирғизистон Бош вазири Темир Сариев бир кунлик иш сафари билан Ўш вилоятида бўлди.
04.02.2016 Канализация люкида жанговор снарядлар топилди
3 февралда Чуй вилоятидаги Кант шаҳрида катта хажмда занг босган артиллерия снарядлари топилган. Бу хақда ҚР Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги хабар берди.
03.02.2016 Ташаббус Давлат ва маҳаллий бошқарув даражасида қўлланди
Маҳаллий ўзини бошқарув ва миллатлараро мунособатлар Давлат агентлиги 200 минг сўм ва Ўш шахар мэрияси 50 минг сўм маблағни ўзбек тилли мактаб битирувчиларини умумий республика тестларига тайёрлаш учун ажратди