16.07.2019 19:35 1733

Ўзбекистоннинг 80 ёшли абитуриенти!

ТОШКЕНТ.(Альянс-Пресс) 80 ёшли отахон Тўхтамиш Султонов Сурхондарё вилояти Ангор тумани Давлат хизматлари маркази орқали олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди.

Бу хақда Ўзбекистон Давлат хизматлари агентлиги матбуот котибияти хабар берди.

Ёши энг улуғ абитуриент  Самарқанд давлат университетининг Биологияни ўқитиш методикаси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг даволаш ва педиатрия иши йўналишини танлаган.

Шу кунларда Давлат хизматлари марказларида  24 соат куну-тун хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Бугунги кунга қадар ДХМлар орқали жами 102 678 нафар абитуриент ОТМга имтиҳонга кириш учун рўйхатдан ўтган.
 Улардан 49 307 нафари 2019 йилнинг мактаб  битирувчилари ва 53371 нафари олдинги йиллар битирувчиларидир.
Бўлим мақолалари
28.11.2024
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023