16.08.2015 19:56 Боткен вилояти 3577
1 сентябрдан бошлаб Россия – Қирғизистон ривожланиш жамғармаси бизнинг ишлаб чиқарувчиларимизга имтиёзли равишда кредит беришни бошлайди. Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси Қирғизистон ва Россия Федерацияси хукуматлараро “Евроосиё иқтисодий интеграция шароитида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги” келишимга асосан 2014 йилнинг 29 ноябрда тузилган. Жамғарма Россия тарафидан молиялаштирилиб турилади.
Шунингдек “Альянс-Пресс” ахборот агентлиги Қирғизистон хукуматидан олган маълумотига кўра, ушбу жамғармадан биринчилардан бўлиб, саноатни ривожлантириш бўйича обдон режалаштирилган лойиҳани таклиф қилган Боткен вилоятидаги қишлоқ хўжалик фирмаси кредит оладиган бўлди. Жамғармага шу кунга қадар ўнлаган лойиҳалар келиб тушган. Жамғарма маблағларни 3 миллион долардан зиёд пулларни тўғридан тўғри корхона ва фирмаларга беради. Агар маблағлар хажми 3 миллиондан кам бўлса, жамғарма пулларни давлатга қарашли икки – Айил Банк ва РСК Банк воситачилиги орқали иш тутади.
Бўлим мақолалари
09.12.2024 |
|
23.08.2024 |
|
20.07.2024 |
|
08.06.2024 |
|
17.01.2024 |
|
15.10.2023 |
|
02.10.2023 |
|
23.09.2023 |
|
05.09.2023 |
|
19.08.2023 |
|