30.11.2015 22:24 4553

Қурулиш

27-28-29 ноябр кунлари Бишкек шаҳрида маҳсуслашган «Кўчмас мулк 2015»кўргазма бўлиб ўтди




27-28-29 ноябр кунлари Бишкек шаҳрида маҳсуслашган «Кўчмас мулк 2015»кўргазма бўлиб ўтди. Кўргазма марказий майдондаги Тарих музейида жой олди. Унда пойтахтнинг  кўринишини ижобий томонга кардинал даражада ўзгартиришга муяссар бўлган ўнта қурулиш компаниялари иштирок этдилар. Шу уч кунда юртимизнинг ва хорижий «Авангард-стиль», «Падыша АТА Лимитед», «Оргтехстрой»,  «ХАН компани», «Бишкек парк», «Артис Глобал Ко.Лтд», «BI BUILD», «Башарыр Иншаат», «Айгюн Иншаат қурулиш компаниялари ходимлари кўргазмага келган харидорларга ўзлари қурган иншаотлардаги квартираларнинг афзаллик ва қулайликлари хақида атрофлича маълумот бердилар.
Ушбу кўргазмани ташкил этган «Евразийское Партнерство» Ассоциацияси вакилларининг фикрича бугунги кун қурулиш компанияларининг олдига катта мастабли ва оғир вазифаларни қўймоқда. Қирғизистонни барқарор ривожланиши учун иқтидорли йўналишларидан бири бўлган қурилиш соҳасида кўркам ва замонавий комплексларни бунёд этиш билан бирга аҳолини ривожланган инфратузулмалар, қулай транспорт йўлкалари, ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик объектлар мажмуалари билан таъминлаш зарур бўлади. Бундай устивор режаларни хукумат органлари ва қурулиш бизнеси вакилларининг  мавжуд қонунлар асосида уйғун ҳамкорлиги эвазига бажариш мумкин.
« Кўчмас мулк 2015» кўргазмаси  таъминотчи ва Қирғизистон  қурулиш индустриясининг пешқадамлари, шу соҳадаги хукумат муассасалари ва хусусий сармоядорчиларнинг учрашадиган майдончасидир. Бундай тадбир давр тақозосидан келиб чиқмоқда ва биз унинг зарурлиги инкор этолмаймиз» - дейди кўргазма координатори Айбек Омуралиев , тадбир иштирокчиларига янги ҳамкорлар, доимий мижозларга эга бўлишларини тилаб. 
 
Бўлим мақолалари
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024
05.07.2024
04.07.2024
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024