17.08.2015 19:57 3066

Ўш шаҳрининг собиқ хокими устидан хукм

17 август куни Ўш вилоят суди Ўш шаҳрининг собиқ мэри Мелис Мирзакматовнинг Алишер Навоий кўчасида қурулиши керак бўлган эстекада кўприги атрофидаги коррупция билан боғлиқ масала бўйича айбланиб, шахар суди томонидан 7 йилга кесилганлиги юзасидаги хукмини ўз кучида қолдирди. Бунинг билан Мелис Мирзакматов ҳатто пассив аҳволда ҳам Хукумат органларига сайланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Бу орада яъни 16 августда унинг фамилияси Бишкек шаҳрида ўтган Ата-Мекен партиясининг съездида Жогорку Кенеш депутатлигига 3 чи бўлиб номзод сифатида кўрсатилган эди. “Қонуний ва тоза сайловлар учун” жамоат бирикмаси вакили Иляс Иметов “Альянс-Пресс”га берган маълумотига кўра, энди автомат тарзда партиядаги ўз ўрнидан учиб кетган Мелис Мирзакматов ўрнига, унинг коррупция билан боғлиқ ишини олиб борган собиқ Бош прокурор Аида Салянова ўтади. Ваҳоланки, Ата-Мекен учун бу ўрин алмашиш  ҳуқуқий чегирмаларга олиб келмайди.
Бўлим мақолалари
06.10.2021
05.08.2021
21.07.2021
17.06.2021
08.06.2021
02.05.2021
27.04.2021
24.04.2021
21.04.2021
16.04.2021