22.02.2020 16:13 Бишкек 2337

Россия мудофа вазири Сергей Шойгу «Достук» ордени билан тақдирланди

БИШКЕК. 22 фев – Альянс-Пресс. Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков Россия мудофа вазири Сергей Шойгуни «Достук» ордени билан тақдирлади


Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков  Россия мудофа вазири Сергей Шойгуни Қирғизистон Республикаси ва Россия Федерацияси орасида ҳарбий ва ҳарбий – техник ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун  «Достук» (“ Дўстлик”) ордени билан тақдирлаш хақидаги Қарорини имзолади.

“Достук” ордени Қирғизистон Республикасининг Биринчи даражали давлат нишони хисобланади. Уни Қирғизистон  ҳамда ҳорижий давлатлар фуқаролари  "Халқлар ўртасидаги дўстона, ижтимоий-иқтисодий ва маданий – инсонпарварлик алоқаларни мустаҳкамлашда эришган ютуқлари учун" тақдирланади.
 
Бўлим мақолалари
18.07.2026
15.07.2026
13.07.2026
11.07.2026
09.07.2026
07.07.2026
06.07.2026
03.07.2026
02.07.2026
01.07.2026