06.12.2015 18:45 Б. Шералиев Ўш 3553
Гуруч курмаксиз бўлмаганидай…
Барчага маълумки, шу йил октябр ойининг поёнида, «аср қурулиши» деб ном олган, ҳамда Масалиев ва Ленин кўчалари, яъни Оқбурасойнинг икки қирғоғини туташтирувчи «янги кўприк»нинг тантанали очилиши бўлиб ўтганди. Шак-шубҳасиз, кўприк шахар учун ўта керак ва унинг ишга тушишини аҳоли сабрсизлик билан кутганди.
Хўш, орадан бир ойдан ортиқроқ муддат ўтгач, кўприк ҳақида нима дейиш мумкин?
Албатта, у озми-кўпми транспорт қатнови учун енгиллик яратгани аниқ ва шахар кўркига кўрк қўшганини ҳам инкор қилиб бўлмайди.
Мен ўқувчи эътиборини бошқа нарсага қаратмоқчи эдим.
Биринчидан, кўприк узунлиги атиги 450-500 м. бўлишига қарамай, уни автомобил билан босиб ўтиш учун камида 15-20 мин. вақт сарф қилинмоқда. Сабаби, Масалиев-Навои кўчалар кесишмасидаги светофорда чап томонга бурилиш учун қўшимча чироқ қўйилмаган. Натижада кўприкдан чиқиб Қорасув томонга бурилиш учун тайёрланган автомашиналар, Привокзал кўчасидан тушаётган транспорт воситаларига йўл беришга мажбур, бу эса кўприк устида узундан-узун тирбандликларга сабаб бўлмоқда.
Иккинчидан, 3 сон шахар ҳаммоми, яъни Масалиев кўчасидан кўприкка бурилиш пайтида, автомобил ҳайдовчиси пиёдаларни ўтказишга мажбур, пиёдалар эса ҳисобсиз, белгиланган 15-20 секунд давомида аранг 2-3 машина ўтиб улгурмоқда, бу эса Масалиев кўчасида тирбандликка олиб келяпти. Ечими, кўприк қурилиши учун белгиланган бир ярим-икки йил давомида, кўприкнинг иккала бошига пиёдалар ўтувчи ер ости йўллари қуришнинг иложи етарлича эди. Ўша пайтда бунга маблағ ҳам ортиқча талаб бўлмасди, «поезд» кетиб бўлди.
Энди бир умр шу ҳолат давом этаверади, транспорт сони эса йилдан йилга ошади.
Яна бир ёқимсиз ҳолат. Кўприк проектини ёқлаган мутахассислар, уни қурилишини назорат қилиб турган турли жавобгар шахслар, ёғин-сочин пайтида тўпланадиган сувларни қаёққа оқизишини ўйламагани ҳайрон қилади кишини. Ҳаттоки, нариги кўприкда ҳар ёғин-сочинда пайдо бўладиган кўллар (кўлмак эмас) ҳам дарс бўлмаганмикан.
Ҳечдан кўра кеч қабилида кўприкни тешиб ўрнатилган қувурлар биринчи кучли ёғин пайтида панд бериши аниқ.
Кимлардир шу камчиликлар учун жавоб берармиканлар, ахир озмунча сарф-харажат кетмадими?.
Ўрни келганда айтиб ўтиш жоиз деб ўйлайман, шаҳримиздаги 70-80 фоиз светофорларда, чапга бурилиш учун қўшимча чироқ қаралмаган. Шахардаги транспорт сонини ҳисобга олганда ва бу камчиликларнинг қай даражада таъсир этаётганлигини кўз олдингизга келтириш қийин иш эмас. Мана шу кўчалардан турли даражадаги раҳбар кишилар ҳам қатнашмоқда, наҳот уларнинг анализ қилишга вақтлари етмаяпти?
Агар ҳар бир мутассади киши ўз ишини пухта билса ва шахар ҳамда давлат учун жони қайғурса, хаётимиз яхши томонга тез орада ўзгаришига шубҳа қилмайман.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|