27.02.2020 17:09 1546

Президент Сооронбай Жээнбеков Россия президенти Владимир Путин билан учрашди

МОСКВА. 27 фев – Альянс-Пресс. Бугун Президент Сооронбай Жээнбеков Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашди. Москвадаги ушбу юқори даражадаги учрашув хақида Қирғизистон Президенти матбуот хизмати хабар қилди


Икки давлат раҳбарлари Қирғизистон-Россия икки тарафлама муносабатларининг актуал йўналишлари ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Россия президенти Владимир Путин, Қирғизистонлик ҳамкасбини мамнуният билан кутиб олиб, иккалала давлат раҳбарлари бугун 2019 йилда келишилгандай Москва шаҳрида Қирғизистон ва Россиянинг Чораҳавий йилини тантанали очиб беришларин таъкидлади.
У Чораҳавий йил доирасида режалаштирилган 200 дан ортиқ тадбирларнинг деярли барча соҳаларда изчил изчил ривожланиб бораётган икки томонлама муносабатларга фойдали бўлишига ишонч билдирди.
Ўз навбатида Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва тўғридан-тўғри минтақалараро алоқалар яхшиланганини мамнуният билан қайд этди. У Владимир Путинга икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг деярли барча масалалари бўйича шахсий ёрдами учун миннатдорлик билдириб, Қирғизистон асрлар давомида синовдан ўтган ушбу дўстона муносабатларини юксак даражада қадрлашини таъкидлади.
Шунингдек Қирғизистон Давлат раҳбари мазкур йилда Улуғ Ватан Урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш доирасида биргаликда катта масштабдаги тадбирларни ўтказишга катта эътибор қаратилишини урғулади.
Томонлар  мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга ва интеграциявий бирлашмалар доирасида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини таъкидладилар
 
Бўлим мақолалари
17.01.2025
13.01.2025
31.12.2024
28.12.2024
21.12.2024
20.12.2024
19.12.2024
11.12.2024
07.12.2024
03.12.2024