14.12.2015 23:58 3994

Расмий ташриф

Қирғизистон Республикаси президенти матбуот котибияти хабар қилади

14 декабр куни чошгоҳда Қувайтда Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаевни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Юртбошимизни  Қувайт давлати амири Шайх Сабах ал Ахмад ал Жобир ал Сабох шахсан иштирок этдилар.
« Мазкур маросим чоғида Қирғизистон Республикаси ва Қувайтнинг давлат мадҳиялари ижро этилди. Давлат бошлиқлари Фаҳрий қоровул ротаси сафларини айланиб чиқдилар»,- дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, президент Алмазбек Атамбаев  Қувайтга расмий ташриф билан 12 декабрда  келган. Бу ерда у давлатнинг олий хокимияти билан учрашди, ҳамда биринчи қирғиз-қувайт сармоявий форумида иштирок этди.
Шу куннинг ўзида Алмазбек Атамбаев иш  ташрифи билан  Қатар давлатига жўнаб кетди. 
 
Бўлим мақолалари
19.02.2026
18.02.2026
16.02.2026
14.02.2026
13.02.2026
11.02.2026
10.02.2026
03.02.2026
02.02.2026
30.01.2026