24.12.2015 23:22 4499
ҚРнинг Ўш шаҳри ва вилояти ИИБси котибияти хабар қилади
2015 й 24 декабрида Ўш вилояти ИИБси уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ва жиноий қидирув бўлими ва Жалолобод ИИБсининг жиноий қидирув бўлими ҳамкорлигида, 2015 йил 22 декабрда Қорасув тумани Қашқарқишлоқ ҳудудида ўз уйи ёнида, номаълум автомобилда, номаълум қуроллардан ,номаълум шахслар томонидан ваҳшийларча отиб кетилган Абдужалилов Юнусжон Ҳайитбоевич билан боғлиқ ўта оғир ҳисобланган жиноий иш бўйича синчикков оператив қидирув тадбири ўтказилди.
Ушбу факт бўйича жиноят содир этишда шубҳа остига олинган, қуйидаги шахслар қўлга олинган:
1. Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти турғуни 1985й.т. Н.У.
2. Қорасув тумани турғуни 1990й.т. Ю.Б.
3. Қорасув тумани турғуни 1984й.т. И.А.
4. Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти турғуни 1993й.т. А.А.
5. Қорасув тумани турғуни 1988й.т. Э.С.
6. Жалолобод вилояти турғуни 1987й.т. Ж.Г.
Улардан хибсга олиш пайтида ўқ отар қуроллар билан жанговор патронлар: 9мм ПМ, 9 мм 100дона патронлар, «Наган» русумидаги револьвер, 150 дона патронлар, ниқоблар, экстремистик мазмундаги материаллар ёзилган ДВД дисклар, флеш карталар тортиб олинган. Тергов амаллари юргизилаётган бир пайтда ҳибсга олинганлар томонидан содир этилган яна бир жиноий иш очилди. 2015йилнинг 18 сентябрида Қорасув тумани турғунаси 1981 й.т. Т.Г. Ички ишлар бошқармасига мурожаат этиб, унинг турмуш ўртоғи 1978й.т. Т.У.ни осиё ирқига мансуб тўрт киши уларнинг яшаб турган уйларига 17 сентябрдан 18 сентябрга ўтар кечаси уриб-калтаклаб, унга оғир жиноят етказганлиги бўйича хабар берган эди.
Ҳозирда оператив –қидирув ишлари давом этиб, ушбу жиноятга алоқаси бор бошқа шахсларни аниқлаш борасида иш кетмоқда.
Бўлим мақолалари
26.11.2024 |
|
22.11.2024 |
|
20.11.2024 |
|
11.11.2024 |
|
29.10.2024 |
|
22.10.2024 |
|
10.10.2024 |
|
08.10.2024 |
|
26.09.2024 |
|
18.09.2024 |
|