25.08.2020 00:23 Бишкек 198

ҚСДПчи Анвар Ортиқов қандай қилиб "Филдан пашша ясаган"?!

БИШКЕК. 24 август – Альянс-Пресс. Жаҳли чиққан ҚСДПчи Жусупжан Жээнбеков партиядоши Анвар Ортиқовнинг бўйнидан маҳкам ушлаб, адабини бериб қўймоқчи бўлган экан, социал-демократчилар уларни базўр ажратиб олишибди…


 «Гезиттер.орг» сайти 24 август кунги чиқишида ҚСДПдан 2007 йили парламентга сайланган Жусупжан Жээнбеков хақида хабар берган. Ушбу депутат ўз вақтида муҳолифат партия бўлган ҚСДПнинг сафида бўлиб, Қурбонбек Бакиев хукуматига қарши тура олган.
 Бугунда эса у қамоқда ўтирган дўсти Алмазбек Атамбаевнинг ўғилларига далда бермоқ учун ҚСДП партияси тизмасида 7 ўринда яна сайловга отланди. Бироқ унинг яна бир кекса партиядоши Анвар Ортиқовнинг “пашшадан фил ясаган” гаплари Жусупжан Жээнбековнинг асабига қаттиқ текканмиш. Яна Анвар Ортиқович бу гапларни ўзбекча айтганмиш. Жаҳли чиққан Жусупжан Жээнбеков Анвар Ортиқовнинг бўйнидан маҳкам ушлаб, адабини бериб қўймоқчи  бўлган экан, социал-демократчилар уларни базўр ажратиб олишибди. ..Бу кўнгилсиз воқеадан кейин Анвар аканинг “духи” тушиб кетганмиш.
Ёши бир жойга бориб қолган оқсақол депутатимизга  ташқарида кузатувчи бўлиб турганлар нима ҳам дейиши мумкин!?  Бу гапларни эшитганлар Анваржон Ортиқовга : “Қариган чоғингизда сиёсатга илашиб, ўзингизни ва бизни кулкуга қўйишни бас қилмайсизми , бўлдида энди навбатни сиз ҳам ёшларга беринг”,- демайдими?!
 
Бўлим мақолалари
18.06.2021
15.06.2021
11.06.2021
09.06.2021
07.06.2021
31.05.2021
29.05.2021
25.05.2021
18.05.2021
13.05.2021