31.08.2020 11:24 Бишкек 1918

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон халқини ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбековни Мустақиллик куни билан муборакбод этди

БИШКЕК.31 август – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон халқини ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбековни Мустақиллик куни билан муборакбод этди. Бу хақда Қирғизистон Республикаси Президенти матбуот котибияти хабар қилди



Сўнги йилларда биргаликдаги саъй-харакатлар туфайли икки қардош давлат орасида стратегик шериклик ва кўпқирралик ҳар томонлама ривожланиб, бутунлай янги босқичга кўтарилгани бизни жуда қувонтиради. Савдо, саноат,транспорт-коммуникация, қишлоқ хўжалиги ва маданият – гуманитар соҳалардаги аниқ лойиҳаларимиз ва қўшма дастурларимиз тўлиқ амалга оширилишига ишонаман. Шубҳасиз, ҳурмат, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган дўстона ҳамкорлигимиз қардош халқларимиз фаровонлиги йўлида бундан кейин ҳам жадал ривожланиб боради», - дейилади табрик телеграммасида.

Шавкат Мирзиёев Сооронбой Жээнбековга мустаҳкам соғлиқ ва масъулияти давлат фаолиятида катта мувоффақиятлар, биродар Қирғизистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
 
Бўлим мақолалари
03.02.2026
02.02.2026
30.01.2026
29.01.2026
27.01.2026
23.01.2026
22.01.2026
20.01.2026
13.01.2026
31.12.2025