01.09.2020 15:08 Бишкек 2169
БИШКЕК. 1 сентябр – Альянс-Пресс. Президент Сооронбай Жээнбеков ҳамкасби Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ва ўзбек халқини Ўзбекистон мустақиллиги куни билан муборакбод этди. Бу хақда президент матбуот котибияти хабар қилди
« Қайд этмоқчиманки, Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистоннинг минтақада ва бутун дунёдаги мавқеи сезиларли даражада мустаҳкамланди. Мамлакат ичида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ижобий натижалар бераётганини таъкидламоқчиман. Ишончим комилки, Сизнинг қўллаб-қуватлашингиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари бундан буён ҳам икки халқнинг порлоқ келажаги йўлида изчил мустаҳкамланиб бораверади», - дейилади табрикнома телеграммида.
Сооронбай Жээнбеков Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, бахт, иш-фаолиятда мувофаққиятлар, қардош ўзбек халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
Бўлим мақолалари
| 19.02.2026 |
|
| 18.02.2026 |
|
| 16.02.2026 |
|
| 14.02.2026 |
|
| 13.02.2026 |
|
| 11.02.2026 |
|
| 10.02.2026 |
|
| 03.02.2026 |
|
| 02.02.2026 |
|
| 30.01.2026 |
|