26.12.2015 21:53 Ўш 3481

Табиий офат

Ўш шаҳрида яна ер силкиниши сезилди

Бугун 26 декабрда  Бишкек вақти билан 01с.14мин Ўш шаҳрида 3-4 бал атрофида ер силкиниши сезилди. Зилзила икки маротаба кичик интервал билан давом этди. ҚР фавқулотда ҳолатлар вазирлиги маълумотига кўра зилзила Ўш шаҳридан жанубий-ғарбий йўналишда 445 километр нарида содир бўлган.
Европа ўрта ер денгизи сейсмологик марказнинг маълумотлари бўйича зилзила эпидцентри Афғонистоннинг Ҳиндиқуш тоғ зонасида бўлиб, унинг  магнитудаси 6.4 балга етган. Ер силкиниш ўчоғи 200 километрлик чуқурликда юз берган.
Зилзила шунингдек Марказий Осиёнинг  Хўжанд, Тошкент, Чимкент, Самарқанд ва Қарши каби шахарларида ҳам сезилган.    
 
Бўлим мақолалари
29.11.2024
15.10.2024
12.10.2024
27.09.2024
23.09.2024
16.09.2024
04.09.2024
22.08.2024
20.08.2024
17.08.2024