16.01.2016 22:49 Ўш вилояти 3051

Жиноят

Ўзганд шаҳри мэриясининг муниципал мулк бошқармасининг амалдори порахўрликда айбланмоқда

ҚР ИИВнинг  матбуот котибияти хабар қилади. Шу кунларда Ўш вилояти ИИБсига Ўзганд тумани фуқароси мурожаат қилиб, Ўзганд шахар мэриясининг муниципал мулк бошқармасида коррупцияга молик кўринишлар хақида маълумот берган.
Аниқлик киритилишича Ўзганд шаҳри мэриясининг муниципал мулк бошқармасининг амалдори шахар ММБси ихтиёридаги автотўхтов ҳудудини вақтинча ишлатиб туриш учун юқоридаги шахсдан 10 сўм атрофида пора талаб қилган.
Бу бўйича йиғилган материаллар прокуратурага юборилиб, пора талаб қилган амалдор устидан ҚР ЖК 313 моддасига биноан иш қўзғатилган.
15 январ куни очилган жиноий иш доирасида Ўш вилояти ИИБсининг 5 бўлими ходимлари , ҚР Бош прокуратурасининг қидирув бошқармасининг қидирув бўлими терговчилари билан оператив – тергов тадбирларини ўтказаётган пайтда ,Ўзганд шаҳри мэриясининг муниципал мулк бошқармасининг  нақд 3000 сўм пора олаётган амалдорини қўлга туширдилар.
 
Бўлим мақолалари
06.10.2021
05.08.2021
21.07.2021
17.06.2021
08.06.2021
02.05.2021
27.04.2021
24.04.2021
21.04.2021
16.04.2021