25.06.2021 10:08 1036

Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» деб эълон қилинди

ҚЎҚОН.25 июнь – Альянс-Пресс. Қўқон шаҳри Туркий Кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилинди



Ўзбекистонда ўтказилган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига аъзо мамлакатларининг Туризм масалалари бўйича вазирларининг 6-чи йиғилишида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов етти банддан иборат таклиф киритди.

Мазкур таклифлар сирасида  Туркий давлатлар ўртасида транспорт логистикани ривожлантириш, Маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этиш, ҳамда икки минг йиллик шонли тарихга эга Туркий дунёнинг маданият, санъат, илм-фан, адабиёт, дин, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик марказларидан бири саналган Қўқон шаҳрини  илк бора Туркий Кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилиш фикри овозаланди.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши Бош котиби Боғдод Амреев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига аъзо мамлакатларининг Туризм масалалари бўйича вазирларининг 6-чи йиғилиши якунида  Қўқон шаҳрини Туркий Кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилди.
 
Бўлим мақолалари
13.01.2025
31.12.2024
28.12.2024
21.12.2024
20.12.2024
19.12.2024
11.12.2024
07.12.2024
03.12.2024
02.12.2024