29.07.2021 13:38 2103

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро алоқалари табора ривожланмоқда

ТОШКЕНТ. 29 июл – Альянс-Пресс. Ўзбекистон ва Қирғизистонда савдо-сотиқ ва туризмнинг кенг миқёсда ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Экспортчилар Ассоциацияси ва Қирғизистон "Датка Холдинг" компанияси ўртасида меморандум имзоланди.



Ўзбекистон Экспортчилар Ассоциацияси раҳбариятининг расмий таклифига кўра Тошкентга Қирғизистоннинг тадбиркорлар доираси вакиллари ташриф буюрдилар. Пойтахтнинг Хилтон меҳмонхонасида икки давлат орасидаги савдо-сотиқ кўламини янада ошириш ва туризм салоҳиятини юқори босқичга кўтариш борасида муҳим масалалар муҳокама этилди.

Икки давлат учун тенг манфаатли бўлган бўлган музокалар чоғида Қирғизистоннинг “Датка Холдинг” компанияси ва Ўзбекистон Экспортчилар Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон табдиркорлар уюшмаси рахбарияти томонидан меморандум қабул қилинди. Мазкур ҳужжатни Ўзбекистон Экспортчилар Ассоциацияси ҳайяти раиси Муҳтор Мансурходжаев ва Қирғизистоннинг “Датка Холдинг” компаниясининг вице президенти Олимжон Мавлянов имзоладилар.

Шунингдек,  икки қардош давлатлар орасида туризмни ривожлантириш бўйича Қирғизистоннинг “Тур Профи Сервис” фирмаси директори Дилноза Топволдива ва Ўзбекистоннинг “Golden Path Lacore” компанияси раҳбари М. Камалова ўзаро ҳамкорлик борасидаги келишимни имзоладилар.
 
Бўлим мақолалари
28.11.2024
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023