25.08.2015 20:59 Ўш вилояти 3656

Ўзганд хазинаси бойиди

6 ойлик якунлари бўйича Ўш вилояти Ўзганд шаҳри буджети туруқли ўсиш йўлини тутди. “Альянс-Пресс” ахборот агентлигига хабар берган Ўзганд шаҳри мэриясига кўра, 2013 йили шахар хазинасига 53 миллион сўм тушум тушган. 2014 йилда 57 миллион сўм тўплаш режалаштирилган эди. Бироқ буджетга  63 миллион сўм туширилди. 2015 йилда 72 миллион сўмни бюджетга тушириш белгиланган. Ярим йиллик натижасига мувофиқ бу кўрсатқич сал озроқ 34.5 миллионга тўлдирилди. Лекин йилнинг иккинчи ярмида буджетга кўпроқ пул тушиши кўзда тутилган. Ўзганд бюджети  шунинингдек илгари фойданилмаган заҳиралар ва муниципиал ерлар ижаралари хисобига  тўлдирилади.

Ўзганд шаҳри маъмурияти амалдорларининг гапларига кўра, профитцитли бюджет га етиш учун, илгари солиқ тушумларини Ўзган туманига тўлаётган тадбиркорлар билан иш олиб бордилар. Баъзи бир солиқни тўлашдан ўзларини тияётганлар билан шуғулланиш ҳам режани ошириб бажаришга туртки бўлали. Ҳаммадан ҳам Ўзганд шаҳрининг ҳудудий чегаралари белгилангандан кейин солиқ тўловчилар сони ошди. Шунинг билан бирга шахар буджетига тушган маблағлар керакли лойиҳаларга сарфланишига тадбиркорларни ишонтирилиш ишлари ўз маҳсулини бера бошлади.
Бўлим мақолалари
23.08.2024
20.07.2024
08.06.2024
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023