26.08.2015 15:49 3541
Ўш вилоятида Ленин чўққисини ахлатлардан тозалаш ишлари якунига етди. Альянс – Пресс ахборот агентлиги мухбирлари билан ҚР Хукумати қошидаги атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги Давлат агентлиги директори Собиржон Атажоновнинг қилган сухбатидан аён бўлишича 20 йил давомида баландлиги 6582 метр бўлган музлик чўққисини забт этгани келган бизнинг ва ҳорижий алпинистларнинг дастидан консерва банкалари ва шиша идишлари каби қолдиқларидан жуда катта хажмда ахлат уюмлари қолган. “Биз музликда йиғилиб қолиб кетган ахлатхоналар сувратларини кўриб, жуда қаттиқ таъсирландик-дейди Собир Содиқжонович.- Бироқ юқоридаги ахлатларни йиғиштириш учун ҳам у ерга чиқаоладиган махсус хизматчилар керак бўлди. Шунинг учун биз ўзимизнинг ва ҳорижий алпинистларни тозалаш ишларига жалб этдик. Биз билан шартнома тузган бир гуруҳ алпинистлар яқинда юқоридан ахлатларни тозалаб тушиб, автомобиллар чиқа оладиган манзилларга етказдилар. Биз бир неча автомобилга юк бўлган ахлатларни пастга олиб тушдик. Энди навбат Иссиқкўл вилоятидаги Оқсой музлигига.
У ерга туристлар асосан Қозоғистон томондан ва вертолетлар ёрдамида етадилар. Бу музликка ўз ҳудудимиздан чиқиш йўли умуман йўқ. Лекин бу музлик ҳам жуда ахлатланган. Шунинг учун Оқсой музлигини тозаловчи алпинистларни юқорига чиқариш учун вертолет керак бўлади. Ўзингизга маълум бу чора учун Агентлигимиз буджетидан харажат ажратиш керак бўлади.”
Давлат агентлиги директорининг яна таъкидлашича ўлкамиздаги бошқа музликлар ҳам ахлатлардан тозаланади.
Бўлим мақолалари
29.11.2024 |
|
15.10.2024 |
|
12.10.2024 |
|
27.09.2024 |
|
23.09.2024 |
|
16.09.2024 |
|
04.09.2024 |
|
22.08.2024 |
|
20.08.2024 |
|
17.08.2024 |
|