14.02.2016 00:14 Ўш 5091
14 феврал куни Ўш вилояти ва шаҳри бўйича Қирғизистон социал-демократлар партиясининг Конференцияси бўлиб ўтди. Унда ҚСДПнинг йирик вакилларидан ЖК депутати А.А. Арапбаев, С.Ш. Жээнбеков, Рисбаев Р., Ўш шахар Кенгаши депутатлари, жамоат арбоблари Бўрибой Жўраев ва Арафатхон Олимжоновалар қатнашдилар.
Ушбу нуфузли тадбирнинг кун тартибида икки масала кўрилди:
1. Қирғизистон Социал – демократлар партиясининг фаолияти ҳақида
2. Ўш шахар Кенгаши депутатлигига номзодлар тизмаси билан танишиш ва тасдиқлаш.
ҚСДПнинг фаолияти бўйича қисқача маърузани Толип Козуев ясади. Иккинчи масала бўйича координатор Жапарбек Ормонов Ўш шахар Кенгаши депутатлигига ҚСДПдан номзодлар рўйхати билан таништирди. Конференция делегатлари рўйхатни бир овоздан қўллаб, тасдиқлаб бердилар.
Шу билан бирга Ўш шаҳри активи ва жамоатчилиги номидан парламентнинг собиқ депутати Бўрибой Жўраев ва меҳнат фаҳрийси Арафатхон Олимжонова сўзга чиқиб мажлис аҳлидан социал - демократлар номзодлари қўллашга чақирдилар.
Эслатиб ўтамиз, Ўш шахар Кенгаши депутатлигига 2016 йилнинг 27 мартида сайловлар бўлиб ўтади. Шу кунга қадар ушбу сайловларда қатнашиш учун 13 сиёсий партия истак билдирган.
Бўлим мақолалари
11.12.2024 |
|
07.12.2024 |
|
03.12.2024 |
|
02.12.2024 |
|
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|