05.03.2016 21:42 Бишкек 3875
5 март куни Бош вазир Темир Сариев ҚР Хукуматининг рўйхатга олиш хизматининг «Манзилли регистр» ахборот тизими фаолияти билан танишди.
Бош вазир «Электрон Хукумат» ва аҳолининг Ягона давлат реестри дастурини амалга ошириш доирасида «Манзилли реестр»ини тузишнинг аҳамияти борасида сўзлади.
«Ушбу тизим давлат органларининг ишларини енгиллатишга қаратилган. «Манзилли реестр» электрон рўйхатга ва кўчмас мулкни тартибга солишга хизмат қилади», - деди Темир Сариев.
Ҳозирги пайтгача 32 минг бино ва қурилмалар хақидаги маълумотларни рақамлаштиришга қаратилган ишлар якунланди. Ушбу амалиётни бажариш учун, соғлиғи бўйича ногиронларни қўшиб ҳисоблаганда 600 киши жалб этилди.
Хукумат бошлиғи Темир Сариев Давлат регистрининг саломатчилиги чекланган инсонларни ўз фаолиятига жалб қилиб, уларни ҳам юртимизни тенг хуқуқли фуқаролари эканлиги билдириб ва уларга қўшимча иш хақи олишга имконият яратиб берганига ижобий баҳо берди.
Бўлим мақолалари
11.12.2024 |
|
07.12.2024 |
|
03.12.2024 |
|
02.12.2024 |
|
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|