10.03.2016 23:11 Бишкек 3780

Ўз ҳоҳиши билан истефога

10 март куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев ўз фармоиши билан Хисоб Палатаси раисаси ва МҲДХнинг Аксилкоррупция хизмати директорини истефога чиқарди. Бу хақда ҚР Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев  ўз ҳохишига кўра ёзилган аризалари негизида ҚР Хисоб Палатаси раисаси Элмира Ибраимовани ва Миллий ҳавфсизлик давлат хизматининг  Аксилкоррупция хизмати директори  Казаков Боконбой Джаникеевични истефога чиқарди.
Шу куннинг ўзида Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев  ўз фармоиши билан Исроилов Улан Джумабековични Миллий ҳавфсизлик давлат хизматининг  Аксилкоррупция хизмати директори  этиб тайинлади.
Бунга қадар Улан Исраилов Давлатнинг юқори шахсларини  қўриқлов хизматида, кейинроқ  Бишкек шаҳри Свердлв тумани ИИБ бошлиғи ва ИИВнинг Бош бошқармаси раҳбари бўлиб хизмат қилган.
 
Бўлим мақолалари
14.02.2025
13.02.2025
06.02.2025
05.02.2025
31.01.2025
29.01.2025
17.01.2025
13.01.2025
31.12.2024
28.12.2024