14.03.2016 22:51 Чуй вилояти 3117
Шу кунларда «Алтынкен» компаниясининг Бош директори ишдан бўшаб, унинг ўрнини жаноб Ли Фен эгаллади.
«Алтынкен» ЖЧЖ си Чуй вилоятидаги «Талды-Булак Левобережный» олтин конини ишлатади. Жуда катта қийинчиликлар билан ушбу кон ўтган йили ишга тушган эди. Лекин у ўзининг лойиҳавий қувватига ҳали чиққанича йўқ. 2015 йилда кўзда тутилган 2.5 тонна олтин ўрнига, атиги 2 кг олтин ишлаб чиқарган холос. Компаниянинг назорат пакети хитойлик сармоячилари қўлида. Бироқ компаниянинг маълум улуши «Қирғизолтин»га ҳам тегишлидир. ҚР хукуматидагилар «Альянс-Пресс» ахборот агентлигимизга хабар беришларича, илгариги раҳбарият Қирғизистон томон билан яхши ҳамкорлик қилмай, ўзи ҳоҳишига кўра якка қарор қабули оқибатида корхонани муаммоларга дуч қилган. Унинг раҳбарияти алмашгандан сўнг ҚР хукумати бу каби салбий кўринишлар келажакда бўлмайди деган фикрдадирлар.
Бўлим мақолалари
09.12.2024 |
|
23.08.2024 |
|
20.07.2024 |
|
08.06.2024 |
|
17.01.2024 |
|
15.10.2023 |
|
02.10.2023 |
|
23.09.2023 |
|
05.09.2023 |
|
19.08.2023 |
|