25.03.2016 21:42 Бишкек 3204

«Чегара масалалари тинчлик йўли билан, давлатларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолатда ечилиши керак»

25 март куни Қирғизистон Республикаси Хукуматининг навбатдаги мажлисида Бош вазир Темир Сариев :- «Чегара масалалари тинчлик йўли билан, давлатларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолатда ечилиши керак»,- деб баёнот қилди. Бу хақда ҚР Хукумати матбуот котибияти хабар қилади.

Темир Сариев давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек ҳудудидаги аҳвол борасида ахборот бериб, икки давлатнинг профил маҳкамалари раҳбарлари «Қизилқия автойўли» ўтказиш пунктида учрашишиб ушбу масала бўйича музокара олиб бораётганларини айтди.
 
Бош вазирнинг гапларига кўра, чегара масалалари жуда синчикловлик билан ёндошишни, шу билан бирга сабр – тоқатликни  талаб қилади.
 
«Қирғиз-ўзбек чегараси муаммоларини тинчлик йўли билан, музокалалар орқали ечиш керак. Биз хеч кимга озор етказишни ҳоҳламаймиз. Бироқ мамлакатимиз бутунлигини сақлаш учун бор кучимизни сарф этамиз. Яна қайталаб айтаман, биз ўз еримизнинг бир сантиметрини ҳам бериб қўймаймиз»,- деди Темир Сариев.
 
Хукумат бошлиғи белгилашича, ўзбек томон бир томонлама илгари икки давлат  қабул қилган шартномани бузиб, чегаранинг талаш ҳудудига ҳарбий техникани ўрнатди.
 
«Қирғизистон ўз томонидан чегарани ёки Ўзбекистон билан тузган шартномани бузгани йўқ. Ҳар –ҳил гап-сўзларни тарқатаётган провокаторларнинг сўзларини уқманг» - дейди Бош вазир.
 
Бўлим мақолалари
07.12.2024
03.12.2024
02.12.2024
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024