20.06.2023 17:09 Бишкек 2855
БИШКЕК.20 июн-Alliance Press. Ўзбекистоннинг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси 27 июн куни Ўзбекистонда нишонланадиган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Қирғизистон оммавий ахборот воситалари вакилларини дипломатик ваколатхона биносига таклиф қилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Қирғизистон оммавий ахборот воситалари вакиллари ва Ўзбекистон элчихонаси ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, эришилаган ютуқлар, иқтисодий жозибадорлик, республиканинг сайёҳлик салоҳияти ва бўлажак муҳим сиёсий тадбир–президент сайлови ҳақида маълумот беришдан иборат эди.
Қирғизистон оммавий ахборот воситалари вакилларини Ўзбекистон элчихонаси маслаҳатчиси Бахтиёр Розбакиев илиқ сўзлар билан кутиб олди.
Бахтиёр Розбоқиевнинг расмий нутқидан сўнг, элчихона ходимлари" Ўзбекистон ва Қирғизистон орасидаги кенг қамровли стратегик шериклик, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун " бир қатор Кабар","Вечерний Бишкек",”Аки Пресс”, “Акчабар” каби қирғиз ахборот агентликлари қаторида бизнинг " Aльянс-Пресс " ахборот-таҳлил агентлигимизни ҳам айни дипломатик миссиянинг “ Миннатдорчилик Хати” билан тақдирладилар.
Бўлим мақолалари
| 24.06.2026 |
|
| 23.06.2026 |
|
| 17.06.2026 |
|
| 13.06.2026 |
Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
|
| 24.05.2026 |
|
| 21.05.2026 |
|
| 20.05.2026 |
|
| 29.04.2026 |
|
| 27.04.2026 |
|
| 20.04.2026 |
ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
|