09.04.2016 17:08 Бишкек 3734
Бугунги шароитда электрэнергияси учун тарифларни кўтариш мумкин эмас», - деди бугун Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев. .
«Жаҳон иқтисодий кризиси шароитида Қирғизистон аҳолиси учун электр қуввати учун тарифларни аввал ақл тарозусида тортиб, чуқур тадқиқотлар ўтказгандан сўнг кўтариш керак. Лекин бугунги шароитда электрэнергияси учун тарифларни кўтариш мумкин эмас», - деб таъкидлади Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев бугун мамлакатнинг ёқилғи-энергетика комплекси бўйича давлат агентлиги раҳбари Талайбек Нурбашев билан учрашуви чоғида.
Давлат бошлиғининг фикрига кўра энергетика секторининг ўзида молия чиқимларини камайтириш учун заҳиралар етарли.
« Энергетикамиз қувватини табора ривожлантириш ва мустаҳкамлашимиз, асосий станцияларимизни модернизациялаштиришимиз, янги қувват манбаларини ишга туширишимиз, ҳамда электроэнергия коммерция йўқотишларини минимум даражага туширишимиз ва энергия тизимимизда коррупциянинг томирини кесишимиз керак»,- дейди Алмазбек Атамбаев.
Бўлим мақолалари
11.12.2024 |
|
07.12.2024 |
|
03.12.2024 |
|
02.12.2024 |
|
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|