12.12.2023 18:02 Ўш 2450

Забардаст ёзувчи Чингиз Айтматовнинг 95 йиллиги ва адабиёт куни муносабати билан

ЎШ. 12 декабр – Альянс-Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида буюк ёзувчи Чингиз Айтматовнинг "Тоғлар қулаганда" роман асосида саҳналаштирилган "Мангу қайлиқ" мусиқали драмаси намойиш этилди.



 Спектакль Чингиз  Айтматовнинг 95 йиллигига ва адабиёт кунига бағишланди. Режиссёр ва сценарий муаллифи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Абдураҳмон Абдуназаров. Бастакор Муқимий номидаги давлат мусиқали драма театри хормейстери Олимжон Камелджанов. Дирижёр Мамиржон Шакиров. Рассом Азизилло Ахметов.

Бош ролларни Тоҳиржон Мадраҳимов, Ойдин Аббосова, Набижон Абдурасулов, Мавлюда Абдужаббора каби иқтидорли артистлар маромига етказиб ўйнадилар. Томошабинларнинг фикрига кўра, Бобур театрининг қарийиб бутун артистлари ва балет труппаси иштирок этган айни мусиқали драма ушбу ижодий жамоанинг катта ютуғи эканини тан олинди.
 
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.