01.09.2015 17:45 2379

Қотил ўқувчи қиз

Шу кунларда Ўш вилоятида содир бўлган мудҳиш жиноят  кўпчиликни жунбушга келтирди. Ўнинчи синф ўқувчиси бир эркак кишини сўйиб ташлаган. Бу хақда Альянс-Пресс агентлигига Ўш вилояти ИИБдан хабар қилдилар.

Новқат тумани Тескей Кожаке қишлоғида  1999 йили туғилган З исмли қиз сигирларини боқиб, боққа кириб қолган. Боғбон бўлган 1984 йили туғилган Н.Ш. қизга боғ мол боқадиган жой эмас, деб қаттиқроқ муомила қилган. Бунга жавобан жаҳл қилган қиз ошхона пичоғини боғбоннинг чап биқинига санчиб олган. Олган жароҳатдан ва кўп қон йўқотгани сабаб Н.Ш. касалхонага олиб кетилаётган йўлда жон берган.

Ушбу фактлар негизида  ҚР ЖКнинг 104 моддасига биноан жиноий иш очилган. Қотил қиз хозир туман ИИБси ҳибсхонасига жойланган. Тергов ишлари олиб бориляпди.
 
Бўлим мақолалари
06.10.2021
05.08.2021
21.07.2021
17.06.2021
08.06.2021
02.05.2021
27.04.2021
24.04.2021
21.04.2021
16.04.2021