10.05.2016 20:01 Бишкек 3166
2016 йилнинг 31 мартига қадар Қирғизистон Республикасининг ташқи давлат қарзи 3 646 млн АҚШ доллари ( 255.3 миллиард сом) ёки 2015 йилнинг ички ёлпи маҳсулотнинг 60.3% ташкил этди. Бу хақидаги маълумотларни ҚР хукумати матбуот котибияти берди.
Қирғизистон Республикаси хукумати мамлакатнинг 2013-2017 йиллар оралиғида барқарор ривожланиш миллий стратегиясида белгилангандай, устивор талабларга монанд фақат имтиёзли шартлар асосида, ташқаридан қарз олиш сиёсатига қатъий риоя қилмоқда. Олинган 99 % ташқи кредитларнинг барчаси имтиёзли 0.75-2.0 фоиз ставкасига эга бўлиб, 40 йилга қадар тўлаб бериш шарти билан киритилган. 90% ташқи қарзлар турли сармоявий лойиҳаларга жалб этилган.
Давлат ташқи қарзларини барқарор назоратда ушлаб туриш учун Хукумат томонидан уни камайтириш учун қатор чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, 2016 йилнинг ўзида ташқи қарз берувчилар томонидан 43.5 млн АҚШ доллари кечиб юборилди. Германия Федератив Республикаси апрел ойида 13.5 млн АҚШ долларини , Россия Федерацияси Хукумати йил давомида 30.0 млн АҚШ долларини кечиб юборди.
Бўлим мақолалари
09.12.2024 |
|
23.08.2024 |
|
20.07.2024 |
|
08.06.2024 |
|
17.01.2024 |
|
15.10.2023 |
|
02.10.2023 |
|
23.09.2023 |
|
05.09.2023 |
|
19.08.2023 |
|