20.05.2016 09:41 Ўш вилояти 3420
20 май куни Ўш шаҳрида Қирғизистон Республикаси билан АҚШ ўртасидаги муомилаларга 25 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
Тўқтоғул Сатилганов номли Ўш вилояти кутубхонасида ташкил этилган Америка бурчаги томонидан уюштирилиб, АҚШ элчихонаси томонидан молиялаштирилган «Китоб карвони» йўлга чиқди.
Бу тадбир 20 майда Ўш шаҳрида ноғаралар садолари остида очилди. Тадбирда уюштирувчилар ва меҳмонлар сўзга чиқишди. Маҳсус ўқув дастурларининг битирувчилари ўз иш тажрибалари хақида фикр алмашдилар. Америкада ўқиш имкониятини олиш бўйича онлайн-эшитиш(Skype), Америка ёзувчиларининг асарлари бўйича саҳналаштирилган кўринишлар, концерт дастурлар: қурчоқ театри чиқиши, конкурслар, ўйинлар ва болалар учун мастер-класслар, буккросинг, флеш-моб, стол ўйинлари (стол тенниси, шахмат-шашка) ва бошқа кўплаган кўнгил очар интерактив дастурлар ўтказилди.
Карвон тадбири якунида унда фаол қатнашганлар қимматбаҳо совғалар ва ёрлиқлар билан сийландилар. АҚШ элчихонаси ходимлари Америка ёзувчиларининг асарларининг қирғиз тилидаги китоблари китобхоналаримизга совға қилинди.
Шунингдек Китоб карвони ўз йўлида 30 май куни Чоналайда, 2 июнда Қорғулча туманларида тўхтаб ўтади.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|