03.09.2024 15:42 Ўш 838

Россия ҳукумати маҳаллий депутатларнинг илтимосига биноан рус тилини ривожлантириш доирасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги мактабларига ўқув дарсликлар берди

ЎШ. 3 сентябр – Альянс-Пресс. Қирғизистон Жогорку Кенеш депутатининг маслаҳатчиси Дилмурод Раҳмонов ва Ўш шаҳар Кенгаши депутати Дилафруз Раҳмоноваларнинг ташаббуси билан Ўш шаҳрининг Қизилқишлоқ қишлоқ ҳудудида жойлашган мактабларга рус тилидаги ўқув дарсликларини ва услубий қўлланмаларни олиш учун Россотрудничествога талабномалар юборилди.



2024-йил янги ўқув йили бошида Қизилқишлоқ қишлоқ ҳудудида жойлашган: М. Собиров номидаги, М. Ғозиев номидаги, Т. Омурзаков номидаги, Муқимий номидаги, Ойбек номидаги мактабларга Россотрудничество ташкилоти томонидан дарсликлар ва ўқув қўлланмалари совға сифатида берилди. Дарсликларни бериш маросими 2 ва 3 сентябр кунлари бўлиб ўтди. Дарсликлар мактаб директорлари ва педагогик жамоалар томонидан қабул қилинди.

Қирғизистон Жогорку Кенеш депутатининг маслаҳатчиси Дилмурод Раҳмонов ва Ўш шаҳар Кенгаши депутати Диляфруз Раҳмонова Ўш шаҳридаги Россотрудничество раҳбари Дмитрий Аврамдан маҳаллий ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ва Ўш мактаблари битирувчиларини Россия университетларига ўқишга юбориш учун яқиндан ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олишди.

Суратош қишлоғидаги 66-мактаб директори яқин кунларда етакчилик қилган мактабга рус тилида дарсликлар олиш учун Россотрудничествога мурожаат қилиши ҳақида келишиб олди.
 
Бўлим мақолалари
02.11.2024
25.10.2024
14.10.2024 Ҳорижий этник ўзбек-ватандошларнинг фарзандлари Ўзбекистон олийгоҳларига илм олишига имкон берилди
ТОШКЕНТ. 14 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Президенти фармони билан илк бор ҳориждаги ватандошлар фарзандлари Ўзбекистон олийгоҳларида таълим олишлари учун 30 та грант ажратди.
05.10.2024
02.09.2024
21.08.2024
09.08.2024
07.08.2024
30.05.2024
06.10.2023