28.05.2016 23:36 Боткен вилояти 2892

Бош вазир Қадамжойда

Хукумат матбуот котибияти хабарига кўра, 28 май куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбеков жорий йилнинг 27 май кунида юз берган Баткен вилояти Қадамжой районидаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар билан танишгани борди .

Туманда юз берган тошқин ва унинг оқибатлари хақида Бош вазирга Фавқулотда ҳолатлар вазири Қубатбек Боронов маълумот берди.

Хукумат бошлиғи талофот етган объектларни кўздан кечирди, маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашди. Бош вазир С.Жээнбеков табиий офат натижасида халок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Оғир жудоликка учраган ушбу оилаларга Қирғизистон Республикаси хукуматининг заҳира жамғармасидан моддий ёрдам кўрсатилди.

Эслатиб ўтамиз, 27 май ушбу ҳудудда куни кучли сел келиши оқибатида  5 кишилик йўловчиси бўлган автомобил тошқинда оқиб кетган. Йўловчиларнинг иккиси эркак, иккиси аёл ва бир кичкина бола бўлган.
 
 28 май куни соат 17 атрофида яна кучли сел келиши оқибатида Ош-Ҳайдаркон автойўлининг 125-132 километрлари ювилиб кетган . Туманнинг Жийдалик қишлоғи профилакторияси олиб борадиган кўприкни  ҳам кучли сел оқизиб кетган.

Бўлим мақолалари
29.12.2020
04.05.2020
14.02.2020
23.07.2019
24.04.2019
27.10.2018
29.09.2018
18.07.2018
26.06.2018
23.06.2018