20.09.2024 21:20 Ўш 788

Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консуллигида Ўзбекистон Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан расмий қабул бўлиб ўтди

ЎШ.20 сентябр- Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консуллигида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан расмий қабул бўлиб ўтди



Тантаналарда Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг Ўш вилояти ваколатли ваколатхонаси ва Ўш шаҳар ҳокимлиги вакиллари, Қирғизистоннинг таниқли жамоат арбоблари, зиёлилар, маданият арбоблари, Қирғизистон халқларининг миллий марказлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок етишди.



Ҳурматли меҳмонларни Ўзбекистон Республикасининг Ўшдаги Бош консули Зафарбек Ахмедов уч тилдa ҳар икки давлатнинг энг улуғ  байрами мустақиллик билан қутлади. Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили ўринбосари Илияз Тошбоев ва Ўш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Марс Исаев ҳам табрик сўзларини айтдилар.



Сўзга чиққанлар ўз раҳбарияти номидан икки мамлакат фуқароларини Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги билан табриклаб, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида яхши қўшничилик ва дўстлик муносабатлари жадал ривожланиб бораётганини таъкидладилар.  Бу борада ўтган ҳафтада  Ўш ва Жалолобод вилоятларида қирғиз-ўзбек чегарасидаги  яна икки ўтиш пункти очилгани ана шундай яхши қўшничилик муносабатларининг муҳим кўрсаткичи бўлганлиги таъкидланди.



Байрамнинг расмий қисмидан сўнг ҳурматли меҳмонларга ўзбек ва қирғиз халқининг эстрада  ва фолклор артистларининг консерт дастури ва байрамона фуршет дастурхони  тақдим этилди.
 
Бўлим мақолалари
11.12.2024
07.12.2024
03.12.2024
02.12.2024
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024