02.09.2015 14:46 3659

Тош билан ўлдирган

Шу кунларда Ўш вилояти Новқат туманини Қўкжар қишлоғидан ўтган “Ўш-Исфана” автойўлининг ёқасидаги “Эко Исламик Банк” офиси турган жойдан Осиё ирқига мансуб эркак мурдаси топилган. Мурданинг бош томони, юзи жароҳатланган. Бизнинг агентлигимизга Ўш вилоят ИИБси берган маълумотга биноан бу жиноят изи ёпилмай очилган.

Оператив иш харакатлар шуни кўрсатдики, марҳум 1972 йилда туғилган Новқат тумани турғуни Сотволдиев Мавлон Узоқович бўлиб чиқди. Кўп ўтмай унинг қотили деб гумон қилинган 1982 йил туғилган Н.Т. қўлга олинди. Тергов натижасига кўра қуйидагилар аниқ бўлди. Марҳум билан Н.Т. улфатчилик қилиб ўтиришиб, жанжаллашиб қалишган. Кайф таъсирида Н.Т. тош билан марҳумнинг боши ва юзига икки маротаба урган ва жиноят содир этган жойда қочиб кетган.

Бироқ қотил узоққа қочиб кетолмади. Унинг устидан ҚР ЖК нинг 97 моддаси бўйича орган томонидан иш қўзғолди. Ҳозир у Новқат туман ИИБси вақтинчалик қамоқ жойида. Тергов ишлари давом этмоқда.
 
Бўлим мақолалари
26.11.2024
22.11.2024
20.11.2024
11.11.2024
29.10.2024
22.10.2024
10.10.2024
08.10.2024
26.09.2024
18.09.2024