14.06.2016 22:39 Бишкек 3139

Фуқароларнинг ишончи - асосий мақсад

14 март куни Бишкекда Кашкар Джунушалиевнинг республикамиз оммавий ахборот воситалари вакиллари билан биринчи расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Қирғизистон Ички ишлар вазири генерал-майор Кашкар Джунушалиев журналистларга яқин келажакда қилинажак иш – режалари, милиция патруль хизмати, «Ҳавфсиз шахар» лойиҳаси  бўйича ахборот берди.

Матбуот конференциясида Қирғизистон милициясининг тизимини мукаммаллаш ва ислоҳатлаш,  аҳолининг ишончига эришиш ва ички ишлар ходимларининг касб даражасини ошириш, патруль хизмати, «Ҳавфсиз шахар» лойиҳаси  бўйича долзарб масалалар тилга олинди.

«Бугунги кунда бизнинг олдимизга қўйилган асосий мақсад  - жамоат ҳавфсизлиги даражасини юқори даражага кўтариш, ҳамда фуқароларимизнинг ишончини қозонишдан иборатдир», - деди Кашкар Джунуалиев.

Унинг таъбирига кўра, бугунги кунда Ички ишлар вазирлиги жамиятнинг ишончига эга бўладиган, жамоатчилик ҳавфсизлигини таъминлашнинг эффектив тизимларини вужудга келтириш устида катта масштабда фаолият олиб бормоқда.

 
Бўлим мақолалари
25.01.2025
23.01.2025
27.12.2024
18.12.2024
13.12.2024
26.11.2024
22.11.2024
20.11.2024
11.11.2024
29.10.2024