20.06.2016 10:29 2110

Об-ҳаво хақида

Қирғизистон гидрометеорология агентлиги огоҳлантиради: Об -ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда.

 21-24 июнга қадар об-ҳавода  беқарор ўзгаришлар кутилади:21 июнда тунда бир қатор туманларда қисқа ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, 21 июнда кундузи  Чүй, Толас, Иссиқкўл вилоятларининг  кўпчилик ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, жой-жойларда ёмғир кучайиши мумкин.  

Ўш, Жалолобод, Боткент, Норин вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилади. 22 июнда кўпчилик ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, айрим туманлар кучли ёғингарчилик кутилади. Юқори тоғли ҳудудларда қор ёғиши, айрим жойларида бу жараён янада кучайиши мумкин. Баъзи ҳудудларда шамол тезлиги секундига 17-22 метрга етади..

21-22 июнларда ҳавонинг ҳарорати кўп туманларда пасайишиши кутилиб, яйловларда кечаси 2 градус совуқдан 3 градус иссиққача, кундузи 7…12 градус иссиқ бўлиши мумкин.

Бундай беқарор об-ҳаво шароитида қишлоқ хўжалиги юмушларини, чорва молларини яйловларда боқиш ва сақлаш ишларини,автотранспорт, алоқа бўлимларининг, энергетика ва коммунал хизматлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

20-22 июнларда кутилаётган кучли ёғингарчилик туфайли республиканинг тоғли туманларида сел келиш  ҳавфи пайдо бўлиб, дарёларда сув сатҳи кўтарилиши мумкин.

Бўлим мақолалари
29.12.2020
04.05.2020
14.02.2020
23.07.2019
24.04.2019
27.10.2018
29.09.2018
18.07.2018
26.06.2018
23.06.2018