24.06.2016 23:17 3479

Президент Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашди

Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев бугун , 24 июнда Тошкентдаги иш сафари жараёнида , Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти (ШҲТ) саммити майдончасида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашди.

 
Ўзбекистон Президенти Президент Алмазбек Атамбаевни қўйиқ қарши олиб, ШҲТ саммитига шахсан қатнашгани учун ташаккурини изҳор қилди. Ўз навбатида Президент Алмазбек Атамбаев ҳамкасбининг меҳмондўстлиги учун мамнуниятини билдириб, ШҲТ саммитини юқори даражада уюштирилганини таъкидлади.
 
Давлат раҳбарлари қирғиз-ўзбек икки тарафлама ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни юқори даражага кўтариш  ва сиёсий диалог жонлаштириш зарурлиги эътироф этдилар.
 
Президент Алмазбек Атамбаев ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов  шунингдек халқаро кун тартибида турган аҳамиятли масалалар бўйича фикр алмашдилар.



Бўлим мақолалари
03.02.2026
02.02.2026
30.01.2026
29.01.2026
27.01.2026
23.01.2026
22.01.2026
20.01.2026
13.01.2026
31.12.2025