21.06.2025 15:11 Ўш 2651
ЎШ. 21 июн – Альянс-Пресс. Қирғизистон Жанубий пойтахтида "Рақс санъати -2025" III Халқаро фестивали ниҳоясига етмоқда.
4 кун давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасидан келган етакчи ижодий жамоалар фестивалда ўз миллий рақслари билан томошабинлар қалбини забт этди.
"Рақс санъати – 2025" Халқаро дўстлик фестивали 14 ёшдан 35 ёшгача бўлган иштирокчилар учун мўлжалланган. Фестивалнинг асосий мақсади рақс, миллий қадрият ва анъаналарни улуғлаш орқали халқлар ўртасидаги дўстлик, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Фестивалда ижодий жамоалар қаторида Ўзбекистоннинг “Буҳоро мавжлари” рақс гуруҳи ҳам фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон Давлат филармонияси Бухоро вилояти бўлими бош маъмури Рамзиддин Мухиддиновнинг айтишича, мазкур ансамбл ўзининг бетакрор ижроси билан Ўзбекистоннинг миллий рақс анъаналарини муносиб давомчиларидандир.
Фестивалнинг ёпилиш маросими Ўш шаҳрининг Олимбек Додҳоҳ этнографик мажмуасида бўлиб ўтади.
Бўлим мақолалари
| 21.01.2026 |
|
| 17.01.2026 |
|
| 09.12.2025 |
|
| 14.11.2025 |
|
| 08.11.2025 |
|
| 19.09.2025 |
|
| 02.09.2025 |
|
| 04.08.2025 |
|
| 29.07.2025 |
|
| 09.06.2025 |
Тошкентда Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилди
ТОШКЕНТ. 9 июн – Альянс-Пресс. 9 июн куни соат 16:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг катта кўргазмалар залида рассом Хасан Саидовнинг шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
|