21.07.2016 19:44 Чуй вилояти 2068

Банг моддаларини ноқонуний сақлаган

20 июл куни ҚР ИИВ ДУЖКБ ходимлари Чуй вилояти Соқулук туманига қарашли Ново-Павловка қишлоғи турғуни бўлган 36 ёшли аёл ўз уйида банг моддаларини сақлаётгани хақида хабар топдилар.



ҚР ИИВ матбуот котибияти хабарига кўра, 20 июл куни Ново-Павловка қишлоғи турғуни Б.Н. уйи тинтуви чоғида уй бекаси, ўз ихтиёри билан беркитган ,1 кг хажмга эга маҳсус ҳидли  наша(гашиш) моддаси ўралган тугунни милиция ҳодимларига топширган. Аёлнинг сўзлари бўйича ушбу тугунни «Алмаз» номли йигитнинг уйидан олиб келган.

Милиция ҳодимларининг олиб борган оператив- қидирув ишлари натижасида ушбу наркотик моддалари, ҳозирда вақтинча қамоқда бошқа жиноий иш билан ўтирган, 30 ёшли Б.А.га тегишли экани аниқланди. Бу иш бўйича сўроқ қилинган Б.А. банг моддалари ўзига тегишли бўлгани ва наркотикларни аёлга бошқа бир номаълум шахсга бериб юбориш учун топширганини айтган. Тергов давом этмоқда.
 
Бўлим мақолалари
06.10.2021
05.08.2021
21.07.2021
17.06.2021
08.06.2021
02.05.2021
27.04.2021
24.04.2021
21.04.2021
16.04.2021