30.07.2016 20:24 2682

«Қора-Қурай» операцияси

18-22 июл кунлари Қирғизистоннинг барча ҳудудларида «Қора-Қурай» деб номланган оператив –профилактика чора тадбирлари ўтказилди. Бу хақдаги хабарни ҚР ИИВнинг матбуот котибияти тарқатди.



«Қора-Қурай» операцияси давомида банг моддаларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ 26 жиноят фош этилди.

Бу масштабли иш –чорани амалга ошириш учун умумий қатнашчилар 913 кишига етган 197 бригада ташкил этилди. Умумий экиш майдони 1544.1 га бўлган ёввойи наша ўстирилаётган жойлар алоҳида харитага туширилди. 209.3 га майдондан ҳўл вазни 125 тонна 985 кг ёввойи наша ўсимлиги ўриб олиниб, 4 кун давомида милиция ходимлари назоратида ёқиб юборилди.

Операция давомида ноқонуний савдо мол алмашувидан 232 кг 063 гр наркотик моддалари тортиб олинди.
 
Бўлим мақолалари
06.10.2021
05.08.2021
21.07.2021
17.06.2021
08.06.2021
02.05.2021
27.04.2021
24.04.2021
21.04.2021
16.04.2021