18.04.2026 15:06 Ўш 455

Халқаро ҳамкорлик : Қадим ва навқирон Ўшда гуллар диёри Наманган нафаси

ЎШ. 18 апрел - Альянс-Пресс. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даври ҳар соҳада изчил амалий натижалар бермоқда



Бугун Заҳириддин Муҳаммад  Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида Наманган вилояти маданияти ва санъати, туризми тарғиботи тадбирлари, Ахсикент археология парки китоби тақдимоти кўтаринки руҳда ўтказилди.

- Наманган ва Ўш вилоятлари алоқалари кўп йўналишларда изчил. Бугун Ўш аҳли учун ҳақиқий байрам бўлди, - деди Ўзбекистоннинг Ўшдаги Бош консули Зафар Аҳмедов. 

Наманган вилоят мусиқали драма театри жамоасининг катта концерт дастури ва «Сеҳрли қути» саҳна асари барчади катта таассурот қолдирди. 

Театр директори Нозимжон Тошпўлатов барчани  65-Халқаро гуллар фестивалига таклиф этиб, юқори даражадаги қабул учун миннатдорчилик билдирди. 

Қирғизистон маданият ва санъат арбоби, таниқли ёзувчи Бегижон Аҳмедов истиқболдаги ҳамкорлик масалаларига тўхталиб, мезбонлар номидан ўз ташаккурини изҳор этди.
Бўлим мақолалари
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
27.03.2026 Тошкентда Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди
2026 йил 27 март куни Тошкентдаги Фотосуратчилар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, иқтидорли рассом Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
27.02.2026
24.02.2026
21.02.2026
09.02.2026 Ўшда буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди
ЎШ. 9 феврал – Альянс-Пресс. Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди.
21.01.2026
17.01.2026