27.08.2016 22:56 Бишкек 3521

Президент хавфсизлик масалалари бўйича мажлис ўтказди

27 август куни мажлисда Давлат Бошлиғи мутасадиларнинг хавфсизлик масалалари , мамлакат мудофаси ва давлат чегарасини мустаҳкамлаш бўйича ўтказилган маълумотинини тинглади. Бу хақда ҚР Президенти матбуот котибияти хабар қилади.



Президентга шунингдек, Унгуртоғ участкасидаги вазиятни барқарорлаштириш  ва Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний равишда ушлаб турилган 4 фуқаромизни юртимизга қайтариш бўйича кўрилган чоралар бўйича ахборот берилди.
 
Куч таркиботи мутасади раҳбарларининг таъкидлашича, чегара борасидаги масалалардан айрим сиёсатчилар ўзларининг ғаразли сиёсий мақсадлари йўлида фойдаланишга уринмоқдалар.
 
«Бундай ноқонуний харакатлар аҳолининг хавфсизлигига қўрқинч туғдириб, чегара масалаларини миллий манфаатларимиздан келиб чиқиб ечишилишига жиддий халақит бераётир», - дейди мутасади куч таркиботи аъзолари.
 
 Президент Алмазбек Атамбаев  хуқуқ – тартибот органлари фуқароларнинг хавфсизлиги  ва ташқи чегара ҳудудларимизнинг даҳлсизлигини таъминлаш учун , бундай сиёсий кучларга беаёв зарба бериш кераклигини уқтирди.
 
Бундан ташқари Давлат Бошлиғи мамлакатнинг миллий манфаатларини ҳимоя этишда, принципиал позицияни эгаллаб чегара масалаларини дипломатик каналлар орқали ечиш кераклигини таъкидлади.
 
Бўлим мақолалари
03.02.2026
02.02.2026
30.01.2026
29.01.2026
27.01.2026
23.01.2026
22.01.2026
20.01.2026
13.01.2026
31.12.2025