09.09.2015 09:48 3401

Йўл беркитилмади

9 сентябрь куни Қорасув тумани аҳолиси Бишкек-Ўш йўлини тўсиб оламиз, деб хукумат органларига пўписа қилдилар.  Шу йўсинда,  Янгиариқ аҳолиси ушбу стратегик трассада йўл ҳавфсизлигини таъминлашни хукуматдан талаб қилдилар.

Улар йўлни фақат икки дақиқага намоишкорона ёпиб қўйдилар ҳалос.

Авария ҳолатларидан анча безиган аҳолининг ёнига Қорасув тумани маъмурияти бошлиғи, Ўш вилоят ИИБ бошлиғи ва бошқа расмий шахслар етиб келдилар.Йиғилганлар автойўлни тарк этиб, конструктив диолог тузгани маҳаллий йиғинлар залига кўчиб кирдилар.

Янгиариқ аҳолиси авария ҳолатларини олдини олиш учун ё “ётоқ полициячи”, ёки ер ости пиёдалар йўлаги, ёки шу жойга светофор ўрнатишни талаб қилишди.

Хукумат расмийлари ўз вақтида Ўш-Бишкек каби стратегик автотрассада “ётоқ полициячи”ни ўрнатиш мумкин эмаслигини қайд этдилар бироқ светофор масаласини яқин кунлар ичида ўрганиб чиқишни ваъда қилдилар.
Бўлим мақолалари
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024
05.07.2024
04.07.2024
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024