30.08.2016 22:22 Бишкек 3413
Бугун, 30 август куни ҚР Вице бош вазир Жениш Разаков юртимизда ўтказилажак байрам ва спорт тадбирлари давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ишчи мажлис ўтказди. Бу хақда ҚР Хукумати матбуот котибияти хабар қилади.
Мажлисда Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари Бош штаби, Давлат миллий хавфсизлик кўмитаси, Давлат мудофа комитети, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги ва Давлат чегара хизмати раҳбарлари иштирок этдилар.
Вице бош вазир мамлакатимиз куч таркиби вакиллари билан шу бугун Бишкек шаҳрининг Хитой Халқ Республикаси элчилиги ҳудудида бўлиб ўтган террор акти билан боғлиқ жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.
Эслатиб, ўтамиз бугун, 30 август куни эрталаб, «Мицубиси Делика» русумидаги автомобил ХХР элчихонаси дарвозасига урилиб портлаган. Унинг ичидаги террорчи ҳалок бўлган. Шунингдек терактда элчихонанинг уч хизматчиси жароҳат олган. ОАВ бу ишда уйғур сепаратистларининг қўли бор деган тахминни кўтариб чиқдилар.
Бўлим мақолалари
13.12.2024 |
|
26.11.2024 |
|
22.11.2024 |
|
20.11.2024 |
|
11.11.2024 |
|
29.10.2024 |
|
22.10.2024 |
|
10.10.2024 |
|
08.10.2024 |
|
26.09.2024 |
|