15.09.2016 21:26 Бишкек 3109

Президент Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Бугун, 15 сентябр куни Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни қабул қилди. Бу хақда ҚР Президенти матбуот котибияти хабар қилди.



Ушбу учрашув чоғида қирғиз-ўзбек муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Вазир Абдулазиз Комилов  ўзбек томони,  қирғиз-ўзбек муносабатлари бўйича  комплекс масалаларни ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик анаъналари хос равишда  фаол иш бошлашга тайёр эканини маълум қилди.

Вазир Абдулазиз Комилов ўзбек томони позитив нукнда ва ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик анаъналари негизида қирғиз – ўзбек муносабатларини ялпи комплекси бўйича фаол иш бошлашга тайёр эканини билдирди.

Тамонлар ушбу муносабатларни фаоллашидан манфаатдор эканликларини ва икки давлат ўртасидаги масалалар конструктив диалог йўли билан ҳал этилиши учун етарли сиёсий кайфият мавжудлигини тан олдилар.

Ўзбекистон Республикасининг ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Президент Алмазбек Атамбаевга Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифасини бошқарувчи Шавкат Мирзиёевнинг саломини ва самимий истакларини етказди.

 
Бўлим мақолалари
17.02.2025
14.02.2025
13.02.2025
06.02.2025
05.02.2025
31.01.2025
29.01.2025
17.01.2025
13.01.2025
31.12.2024