16.09.2016 22:47 Бишкек 3024

МДҲ давлат Бошлиқлари Кенгашининг 25чи мажлиси

Бугун, 16 сентябрда Бишкек шаҳридаги «Ала - Арча» Давлат қароргоҳида Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев раислигида МДҲ давлат Бошлиқлари Кенгашининг тор таркибдаги 25чи мажлиси бошланди.



Президент Алмазбек Атамбаев мажлисни очиш олдидан делегациялар  раҳбарларини ушбу йиғинда қатнашаётлари учун ташаккур билдирди ва шунингдек Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг нишонли сана – 25 йиллиги билан табриклади.

Давлат Бошлиғи яна Сергей Лебедев етакчилигидаги МДҲнинг Ижроий қўмитасига ушбу мажлисни ташкил этишга кўмаги учун миннатдорчилик изҳор этди.

«Қирғизистон Республикасига катта шараф ва шу билан бирга юксак мажбурият  Ҳамдўстликнинг 25 йиллигида раислик мартабаси юклатилди»,- деди ўз нутқида Алмазбек Атамбаев.

Давлат Бошлиғига кўра,  қирғиз томони ўз раислиги мобайнида Ташкилотни оптималлаштириш бўйича, Ҳамдўстликнинг истиқболдаги ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатадиган ғоя ва таклиф киритиш бўйича мунозараларда фаол иштирок этди.

Президент Алмазбек Атамбаев ушбу нишонли мажлис барча масалалар бўйича  яхлит фикрга олиб келгуси дўстона ва конструктив атмосферада ўтади деб ишонч билдирди.




 
Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024