27.09.2016 20:37 2932
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев Москва шаҳридаги Россия Федерацияси Президенти ишлари Бошқармасига қарашли Марказий клиника касалхонасида муолажасини давом эттирмоқда. Бу хақда ҚР Президентининг матбуот котибияти хабар қилди.
Давлат Бошлиғи илгари ўзига ташхис қўйиб, сўнг юрак касалини даволай бошлаган МККнинг мутахасисларининг назорати остида муолажани давом эттирмоқда. Президентнинг юрак уриши маромини бузилиши бўйича даволаш жараёнига РМФА нинг академиги, профессор А.Ш. Ревишвили таклиф этилди. Ҳозирги пайтда Президентнинг юрак аритмияси билан боғлиқ муаммо бартараф этилди.
Бундан ташқари , МККси шифокорлари, 2008 йилда унинг захарлангани муносабати билан Туркияда ошқозонидан операция бўлгани сабабли Давлат Бошлиғига эндоскопик аргон - плазмали абляция муолажасини қўлладилар.
Шифокорларнинг эътирофларича, Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи анчайин яхшиланган. Президентнинг ҳолати мутахасислар томонидан қониқарли деб баҳоланган ва у ҳафта якунида касалхонадан чиқиши мумкинлиги айтилган.
Эслатиб ўтиш жоизки, москвалик мутахасислар билан бирга , Қирғизистон Республикаси Президенти ишлари Бошқармасига қарашли Марказий клиника касалхонаси бош шифокори ўринбосари, медицина фанлари доктори, кардиолог Гульмира Баитова ҳам даволаш жароёнида иштирок этмоқда.
Бўлим мақолалари
27.11.2024 |
|
05.08.2024 |
|
08.07.2024 |
|
01.06.2024 |
|
18.05.2024 |
|
03.04.2024 |
|
18.12.2023 |
|
09.12.2023 |
|
24.11.2023 |
|
07.09.2023 |
|