11.10.2016 00:46 Бишкек 3320

Конституция палатасида нодавлат ташкилот вакили жанжал қилмади

11 октябр куни ҚР Конституция палатаси референдиумга олиб чиқилаётган ўзгартиришлар бўйича тавсияланган бандлари, демократик ва қонуний давлат сифатида Қирғизистон Республикаси ўзи асослаган инсон хуқуқи негизларига, ҳамда асосий қонун-қоидаларга зид келмайди деб топди.



Ушбу қарор 9 суд хакам-қозилари томонидан қабул қилинди. Қабул қилинган бандга фақат 10чи вакил ўзининг шаҳсий фикри борлигини билдирди. Конституция палатаси мажлисида иштирок этган “Альянс-Пресс” мухбирининг хабарига кўра, ушбу қарорга фаол қаршилик кўрсатган инсон НДТ сектори вакиласи Рита Карасартова эди. Чиқарилган хукум ўқиб эшиттирилаётган пайтда у ўз смартфонига бир нималарни ёзиш билан банд бўлган. Конституция палатаси раиси қарорни ўқиб бўлганида, у баралла овоз билан: “ Орамизда ўзгача фикрлилар йўқмиди?”-деб савол ташлади.
“Палатанинг қарори нашрга чиқади. Ҳаммасини ўқиб биласиз. Бу даргоҳда саволларни фақат қозилар берадилар ”- деди  хакамлардан бири.
“Қозиларни қозиққа..”- деб айтди Карасартова ярим овозда, бироқ катта жанжал кўтаришга ботинмай, норози оҳангда зални тарк этди. Конституция палатаси қарори бўлажак референдумда муҳолифатни , шу билан бирга НДТ секторини барча далилларини йўққа чиқаради.
 
Бўлим мақолалари
17.02.2025
14.02.2025
13.02.2025
06.02.2025
05.02.2025
31.01.2025
29.01.2025
17.01.2025
13.01.2025
31.12.2024